Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро чиқди

Олам

image

Қирғизистон фуқаролари “КамАЗ” юк машинаси ва унинг ҳайдовчиси – Тожикистоннинг Чоркуҳ Исфара маҳалласида яшовчи фуқарони тошбўрон қилди. Бу маълумотни “Спутник”га Исфара шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Зубайдулло Шомадов тасдиқлади.

“Юк машинаси Чоркуҳ маҳалласида яшовчи Насруллобек Асламовга тегишли. У машинасида Ворухга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётганди. 20 январь куни қирғизистонликлар машина йўлини тўсиб, тош отишни бошлади. Ҳайдовчи ҳам ҳужумга учради”, дейди Исфара ҳокимияти вакили.

Шомадовнинг айтишича, Асламов жиддий жароҳат олмаган. У Қирғизистон билан чегарадаги ҳозирги вазиятни тинч деб баҳолаган.

Манбага кўра, 21 январь куни Исфара шаҳрининг чегарадош маҳаллалари расмийлари Боткен вилояти ҳокимияти вакиллари билан биргаликда воқеани муҳокама қилади.

Қирғизистон томони бу воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.

Маълумот учун, Чоркуҳ ва Ворух ўртасидаги йўл Қирғизистоннинг Оқсой вилоятидан ўтади ва бу ҳудудда чегара тўқнашувлари тез-тез содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг