Тож Маҳалда она ва бола хонаси очилади
Олам
−
22 Май 2019
5273Агра шаҳридаги Тож Маҳал тарихий биносига ҳар йили ташриф буюрадиган сайёҳлар қўшимча қулайликларга эга бўлишни истайди. Мисол учун кўплаб оилавий сайёҳлар она ва бола хонаси бўлишини хоҳлашади.
Ҳиндистон археология бошқармаси мажмуа ҳудудида сайёҳларга қўшимча қулайлик сифатида она ва бола хонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Штат расмийларининг хабарига кўра, биринчи маротаба очиладиган она ва бола хонасида ҳар қандай оилавий сайёҳ ўзини худди уйидагидек эркин ҳис этиши ва фарзандларини озиқлантириши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Тож Маҳал мажмуаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг авлоди Шоҳ Жаҳон томонидан рафиқаси Мумтоз Маҳалга атаб қурилган.
Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида қурилган иншоатнинг мақбара ва миноралари оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик шарқона нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.
1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади.
Гўзаллик, муҳташам ва муҳаббат тимсолига айланган иншоат бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Тож Маҳални кўриш учун ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан 5 миллион турист келади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15