Товон ёрилишини уй шароитида даволаймиз
Саломатлик
−
27 Май 2019
65640Тери жуда нозик бўлиб у доимий парваришни талаб этади. Товон териси эса ташқи муҳит таъсирига кўп учрайди, шунинг учун уни янада кўпроқ парвариш қилиш лозим.
Қуйида уй шароитида товон терисини парвариш қилиш йўлларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
• Олмани қирғичдан чиқариб товон терисига қўямиз. Устидан бирон мато билан ўраб 1 соат ушлаймиз. Сўнг ювиб ташлаб, оёқ тери кремини суриб қўямиз. Бунда банан мевасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
• Асал ва зайтун ёғини бир хил миқдорда олиб, товон терисига сурамиз. 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташлаймиз.
• Бир ош қошиқ картошка крахмалини 1 литр илиқ сув билан аралаштирамиз. Тоғарачага солиб оёқларимизни ивитамиз. 15 дақиқа ўтгач товон терисини яхшилаб ишқалаб, чайиб, артамиз. Зайтун ёғини суртиб, пайпоқ кийиб оламиз.
• Буни уйқидан олдин бажармоқ лозим. Ҳудди шу муолажани сода билан ҳам бажариш мумкин.
• Агар тери жуда ҳам ёрилиб қотиб кетган бўлса у ҳолда махсус товон пилкасини олиб, ҳафтада икки марта товон терисини ивитиб пилка билан қирамиз. Сўнг вазелин ёки зайтун ёғини суриб пайпоқ кийиб оламиз. Қотган тери биттада кетмайди, шунинг учун бу муолажани мунтазам равишда бажариб туриш лозим.
• Баъзида 1 ой давомида ҳар куни ётишдан олдин товон терисига вазелин суриб пайпоқ кийиб ухлашни ўзи товон териси ҳолатини яхшиланишига ёрдам беради.
Тери ёрилиб кетишини олдини олиш учун:❗️❗️❗️
• Ётишдан олдин товон терисига вазелин ёки товон учун махсус крем суриб ётинг;
• Ёз кунида ҳам пахта толасидан тайёрланган юпқа пайпоқ кийиб юришга одатланинг;
• Витамин А га бой сабзини хомлигича кўпроқ истеъмол қилинг;
• Қирғичдан чиқарилган 2 дона сабзини 1 қошиқ сметана билан аралаштирса, витамин А га бой ажойиб салат бўлади.
• Хўл оёқлар билан юрманг. Терига сув тегса артилиши лозим, акс ҳолда қуруқлашиб кетади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь