“Тоттенхем” Харри Кейнни сотишга тайёрлигини маълум қилди
Спорт
−
07 Февраль 2023
2124Лондоннинг “Тоттенхем” клуби ҳужумчи Харри Кейнни Европанинг машҳур “Реал” ва “Бавария” клубларидан бирига сотишга тайёр. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, клуб раҳбарияти 29 ёшли ҳужумчи фаолиятини Англия Премьер лигасининг бошқа клубларида давом эттиришини хоҳламайди.
Таъкидлаш жоизки, Кейннинг трансфери 90 миллион еврога баҳоланган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ҳужумчи жорий мавсумда Премьер лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол (2 таси пеналтидан) ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь