“Тоттенхэм” фуболчиси лондонлик шифокорларга хайрия қилди

Спорт

image

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби футболчиси Дэнни Роуз коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб бораётган шифокорларга миннатдорлик билдирди. Футболчи Лондондаги соғлиқни сақлаш ходимлари ва шифокорларни тайёрлайдиган шимолий Мидлсека универитетига 100 дона пицца ҳадя қилди. 

“Сизлар бизнинг қаҳрамонимизсиз. Мен буни барча яқинларим номидан айтяпман. Балки сизлар буни қаҳрамонлик дея тан олмассизлар, лекин сизлар бунга муносибсизлар. Шунинг учун ҳам сизларга раҳмат айтаман”, дея фикр билдирди Дэнни Роуз.

Сўнги маълумотларга кўра Буюк Британияда 51 608 инсон коронавирус инфекцияси билан касалланган. 5373 киши ушбу вирус туфайли вафот этган. COVID-19 вирусидан соғайганлар сони 135 кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 347 624 нафарни ташкил этяпти. Шулардан 74 782 нафари ушбу касаллик қурбони бўлди. 286 453 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхэм Лондон

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг