“Тоттенхэм”да Контенинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги айтилди

Спорт

image

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини миллий жамоа бошқарувидан истеъфога чиқадиган бўлса, Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасида Антонио Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда “Тhe Telegraph” нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар ёзги трансфер ойнасида “шпорлар” раҳбарияти Контени қўллаб-қувватламаса, Антонио “Тоттенхэм”ни тарк этиши мумкин. Лондон клуби раҳбарияти Роберто Манчини Конте кетган тақдирда бош мураббий сифатида олиб келиш хусусида жиддий бош қотирмоқда. Аммо Конте ҳозирча шимолий Лондондаги вазифаларига содиқ қолишини таъкидлаган. 

Италиялик мураббий Лондонда қолиши ҳақида гапирган. Буни инкор қилиб бўлмайди. Бироқ айрим нуфузли нашрлар Контенинг келажагини Франциянинг ПСЖ клуби билан боғламоқда.

Роберто Манчини Италия терма жамоасини Европа чемпионига айлантирганидан сўнг, сенсацион равишда Шимолий Македонияга имкониятни бой бериб, Жаҳон чемпионатига йўлланмадан қуруқ қолди. Шу сабаб Италияда Манчинига ишонч кескин камайган. Бундай вазиятда Роберто янги чақирувларга лаббай дейиши мумкин.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг