Тотал назорат: Россияда ижтимоий тармоқларда паспорт орқали рўйхатдан ўтилади
Олам
−
24 Октябрь 2021
3656Россия ҳукумати мамлакат интернет маконида тезкор хабар алмашиш иловаси фойдаланувчиларини мажбурий идентификация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда.
Ҳужжатга кўра, янги қоидалар келаси йилнинг 1 мартидан кучга киради ва мамлакатда 6 йил амал қилади.
Мессенжерлар алоқа операторларидан маълумотларни сўрашни бошлайдилар. Улар, ўз навбатида, фойдаланувчи рўйхатдан ўтганидан кейин 20 дақиқадан кечиктирмай керакли маълумотларни тақдим этишлари шарт бўлади.
Паспорт маълумотлари мавжуд бўлмаган ёки мос келмаган тақдирда мессенжер фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишдан бош тортади.
Қайд этилишича, муваффақиятли текширишдан сўнг, фойдаланувчига идентификация коди берилади. Уяли алоқа операторини ўзгартирганда уни янгилаш керак бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь