Тошкентнинг Янги ҳаёт кичик тумани таркибига қайси маҳаллалар киради?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташрифи давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янги ҳаёт кичик туманини ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтган эди.

Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисми янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақдаги ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Маълумотларга кўра, тўлиқ ҳолда янги туман ҳудудига ўтаётган маҳаллаларга Ал-Фарғоний номидаги, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа” ва “Хумо” киради.

Шунингдек, ҳудудининг бир қисми янги туманга қўшилаётган маҳаллалар — “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа”.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Янги ҳаёт

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг