Тошкентнинг яна бир кўчаси 1 ойдан кўп вақтга ёпилади
Жамият
−
22 Апрель
3855Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчасининг маълум бир қисми 1 ойдан кўп вақтгача ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланаётгани, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга ўзгараётгани муносабати билан жорий йилнинг 24 апрель кунидан 30 май кунига қадар кўчанинг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар бўлган қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофи деярли беш ойга ёпилди. Бунга шаҳарча ҳудуди атрофида ерости туннели қурилишининг бошланиши сабаб қилиб кўрсатилди. Шунингдек, ушбу санадан эътиборан Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Туркқўрғон кўчасининг бир қисми ҳам ёпилди.
LiveБарчаси