Тошкентнинг ўнлаб ҳудудларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади (рўйхат)

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 май соат 10:00 дан 27 май соат 06:00 гача Яшнобод ва Миробод туманларидаги ичимлик суви тармоқларида баҳорги режали профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан бир қатор манзилларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. 

 Яшнобод туманида:
 

  • “Катта Олмос”, “Иқбол”, “Ўртамасжид”, “Мумтоз”, “Катта Қўйлиқ”, “Қўйлиқобод”, “Уйсозлар”, “Тарновбоши”, “Янгиқўрғон”, “Беҳизор”, ”Бунёдкор”, “Янгинур”, “Ойдинкўл”, “Шоҳимардон”, “Катта Янгиобод”, “Шоҳсанам”, “Нодира”, “Донишманд”, “Хосиятли”, “Янги давр” маҳаллаларида; 
  • Уйсозлар ва Уйсозлар тор кўчаларида, Толариқ ва Толариқ тор кўчаларида, Мумтоз ва Мумтоз тор кўчаларида, Оҳанграбо ва Оҳанграбо тор кўчаларида, Табибий ва Табибий тор кўчаларда, Табассум ва Табассум  тор кўчаларида, Латофат  ва Латофат тор кўчаларда, Бунёдкор ва Бунёдкор тор кўчаларида, Нигора ва Нигора тор кўчаларида, Шоҳсанам ва Шоҳсанам тор кўчаларида, Чарос, Саодат, Мулойим, Табаррук кўчаларида;
  • Тўёна 2, 3, 4, 6, 7, 8, 9-даҳаларида, Қўйлиқ ва Уйсозлар мавзесида.

Бектемир туманида: 

  • “Абай”, “Бектемир”, “Олтинтопган”, “Ҳусайн Бойқаро”, “Мажнунтол”, “Миришкор”, “Роҳат”, “Зилола”, “Иқбол”, “Чашма”, “Нурафшон” маҳаллаларида;
  • Порлоқ кўчасида, Сувсоз-1, 2 даҳаларида.

Миробод туманида: 

  • “Қўйлиқ ота”, “Баротхўжа”, “Парвона”, “Баёт”, “Чинор”, “Янги Қўйлиқ”, “Юксалиш”, “Файзиобод”, “Оқ уй”, “Зиёнур”, “Толариқ” маҳаллаларида; 
  • Қўйлиқ 1, 2, 3, 4-даҳаларида;
  • Файзиобод, Билимдон кўчаларида. 

Сергели туманида: 

“Қўшқўрғон”, “Хонобод”, “Қурувчилар”, “Зиёкор”, “Маданият”, “Шукур Бурхонов” маҳаллаларида. 

Сергели тумани бўйича сув босими камаядиган манзиллар:

“Қумариқ”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Сўғдиёна”, “Дарё бўйи”, “Нўғай Қўрғон”, “Виқор”, “Бунёдобод”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Навқирон”, “Иттифоқ”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Ҳабибий”, “Ташаббус”, “Янги Умид”, “Орият”, “Марҳамат” маҳаллаларида.

Янгихаёт тумани бўйича сув босими камаядиган манзиллар:

“Олчазор”, “Чарағон”, “Дўстлик”, “Ёрқин” маҳаллалари.
 
Шунингдек, 

  • Бектемир туманидаги “Водник” қозонхонасига;
  • Сергели тумани 8-сонли ва “Саноат қурилиш” қозонхоналарига;
  • Миробод тумани 6-сонли қозонхонага ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши муносабати билан ушбу қозонхоналар  фаолияти ҳам 3 кун муддатга тўхтатилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made