Тошкентнинг уч ҳокимига ҳайфсан берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 январидан бошлаб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан қолган ўринни эгаллаб, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келаётган 64 яшар Бахтиёр Раҳмонов пойтахтнинг 3 та тумани ҳокими га ҳайфсан бериш ҳақидаги фармойишни имзолади. 16 февраль куни имзоланган фармойиш матни “e-qaror”га жойлаштирилди. 

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 30 январдаги 02-ПА 1-1954-сонли хатига асосан ҳудудда қишга тайёргарлик ҳамда уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмаганлиги, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишларини олиб бормаганлиги учун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Равшанович Абдуллаев ва Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдулхаевич Абдувалиевга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг