Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозасининг дастлабки эскизлари намойиш этилди
Жамият
−
28 Июнь 2022
6069Тошкент шаҳар ҳокимлиги қайта тикланиши айтилган пойтахтнинг қадимий 12 дарвозасинининг дастлабки эскизларини намойиш этди. Ушбу эскизлар жорий йилнинг 24 июнь куни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Давруков раислигида пойтахтнинг 12 та тарихий дарвозаларини қайта тиклаш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида кўрсатилган.
Эксперлар иштирок этган учрашувнинг биринчи қисмида концептуал масалалар муҳокама қилинган. Улардан асосийлари:
• Туристик диққатга сазовор жойлар ва объектларнинг тарихий жиҳатдан ҳаққонийлигини қандай бирлаштириши. Қадимги дарвозага шартли равишда ўхшаш замонавий иншоотни қуриш мумкинлиги;
• Дарвозалар ўрнида қурилмалар мавжуд. Тарихий жойлашувга қатъий риоя қилишниши ёки дарвозани бўш жойга кўчирилиши;
• Қандай қилиб қурилган дарвозаларни атрофдаги бинолар, йўллар, боғлар, каналлар билан оптимал тарзда бирлаштириш;
• Дарвоза битта бино ёки ўз ичига музейлар, қўриқчилар ҳайкаллари, ёдгорликлар дўконлари, ҳунармандлар расталари ва бошқа тегишли инфратузилмага эга сайёҳлик мажмуаси бўлиши.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Ягона буюртмачи хизмати Инжиниринг компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилган. Компания таклифларини келгуси иш учун замин сифатида қабул қилишга қарор қилинган.
Ҳар бир масала юзасидан таклифлар билдирилиб, фикр-мулоҳазалар тўпланган. Ишчи гуруҳ оптимал ечим ишлаб чиқиш учун йиғилишларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимлигида ишчи гуруҳ пойтахтнинг қадимий 12 дарвозасини тиклашга киришганди. Жорий йилнинг ўзида ўн иккита қадимий дарвозадан иккитаси қайта тикланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь