Тошкентнинг икки туманида газ ва иссиқлик тизими вақтинчалик ўчирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 23 март куни Тошкент шаҳрининг  Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминоти узилади.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 23 март куни  Яшнобод туманидаги баъзи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача бир неча манзилгоҳларда газ таъминоти узилади, баъзиларида газ босими пасаяди.

“Тошиссиққуввати” ДУК Мирзо Улуғбек тумани бошқармасининг хабар беришича, Феруза кўчасидаги магистрал иссиқлик қувурларда авария ҳолати аниқланган. Шу муносабат билан бугун, 23 март соат 9:00 дан 17:00 га қадар Феруза мавзесида жойлашган 110 та кўп қаватли уй, 6 та МТТ ва 1 та касалхона биноларида иссиқлик тизими вақтинчалик ўчирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг