Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
08 Июль 2022
6280Эртага, 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкентнинг олтита туманидаги айрим кўчалар соат 00:00 дан 07:00 га қадар вақтинча ёпилади ва бу йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
Чилонзор тумани:
“Нoвза” масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;
Шайхонтоҳур тумани:
“Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача бўлган қисми.
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
“Мирза Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Мазъун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.
Қайд этилишича, шу билан бир қаторда шароит тақозо этганда, шаҳардаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкин.
Шунингдек, шароит тақозо этганда, шаҳардаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкин.
LiveБарчаси