Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жамият 2094
image

Бугун, 19 март куни пойтахтнинг Янги ҳаёт тумани айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, соат 11:00-17:00  вақт оралиғида “Спутник”  5-7-15 мавзеларидаги кўп қаватли 30 та уйларнинг 976 та аҳоли ва 11-12-13-14 мавзеларидаги Чортоқ, Райҳон ва Дарё бўйи кўчаларидаги 1377 та ерли хонадонлари ҳамда манзилдаги 69 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3.1
t
×