Тошкентнинг айрим ҳудудлари “свет”сиз қолди

Жамият 7192
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг қатор туманларида электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хусусан, Чилонзор туманида светофорлар ишламай қолгани айтилмоқда.

Энергетика вазирлиги таъминотдаги узилишлар аномал иссиқ туфайли юзага келаётганини маълум қилди. Муаммолар махсус бригадалар томонидан бартараф этилаётгани қўшимча қилинган.

“Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этилиши таъминланмоқда

Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3
t
×