Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади
Жамият
−
10 Июль 2023
4692Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида 10 июлдан 11 августгача иссиқ сув таъминоти босқичма-босқич тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ёзда иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган 1-8-ИМ иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Ўчириш жадвали ва манзиллари қуйида келтирилган.
ТЦ-1 “Шимолий-Шарқий” 31 июлдан 5 августгача
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўча, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек Йўли, Кичик халқа йўли, Катта халқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тори кўчаси, Озодлик, Яланғоч, Тошселмаш, Мавлоно Риёзи, Бўз-1 массивлари, ТошГРЕС қишлоғи, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети зонаси.
ТЦ-3 “Ғарбий” 17 июлдан 22 июлгача
Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик халқа йўли, Шифонур, Зиё, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Самарқанд Дарвоза, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Хувайдо, Гулобод кўчаслари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М - 10, 11, 13, 14, 26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3, Қорақамиш 2/1 массивлар, Талабалар шаҳарчаси, ТошДТУ зонаси.
ТЦ-4 “Шимолий” 24 июлдан 29 июлгача
Амир Темур хиёбонлари, Мустақиллик, Ахмад Дониш, Шароф Рашидова, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта халқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Риҳсили, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик халқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодазор, Қўрғазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивл, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш кўчалари, 1-Қорақамиш кўчаси, Талабалар, Университет, Белтепа, Фаробий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, 2-Шифокорлар кўчаси, Қамарнисо, Белтепа, Ибн Сино - 1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон - 1, 2, 3, 4, Олимпия даҳалари, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, НУУз зоналари, ТошДТУ, Юнусобод даҳаси, 1/19, М-1,2,4,5,6,12,15, М-17,18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/ 1, 2/3, 2/4, 2/5-мавзелари, Ҳамид Олимжон майдони.
ТЦ-5 “Чилонзор” 10 июлдан 15 июлгача
Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик халқа йўли, Наккашлик, Дўмбробод, Дўмбробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол кўчаси, 2-Қатортол кўчаси, Катта Хирмонтепа кўчаси, Тақачи, Катта халқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчалари, Чилонзор массиви 5/26, 30, 31, Г9А, 20А, Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал Хоразмий-1 , 2 мавзелари, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори ҳудуди.
ТЦ-6 “Жанубий Шарқий” 31 июлдан 5 августгача
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон, Қўйлиқ-1/7 массивлари, Қўйлиқ-Айланма (Обводная) массивлари.
ТС-7 “Авиақурувчилар” 7 августдан 11 августгача
Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Бирлашган 2-тор кўчаси, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент, Охангарон шоссеси, Тузел - 1, 2, 3, 4, Уйсозлар - 1, Асалобод - 1, 2, Авиасозлар шаҳарчаси - 1, 1а, 2, 3, 4 массивлари.
ТЦ-8 “Сергели” 17 июлдан 22 июлгача
Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сергели 1/8А, Йўлдош - 1/18, М-1, 2, 3, Дўстлик - 1, 2 массивлари.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15