Тошкентнинг 8 та асосий кўчаси вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан 8 та кўчада ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 март куни соат 16:00 дан 27 март куни соат 18:00 гача “Олмазор” кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача ҳаракат чекланади. Шунингдек, 27 март куни соат 05:00 дан 18:00 гача:

•  Ислом Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;

•  Шароф Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;

•  Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;

•  Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;

•  Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;

•  Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;

•  Абдулла Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг