Тошкентнинг 6 та кўчасида транспорт ҳаракати чекланади
Жамият
−
30 Май 2022
4610Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган олтита кўчада автотранспорт ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманининг бир неча кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу сабабдан:
• Меҳржон ва Кичик халқа йўли кесишмаси;
• Кичик халқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
• Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
• Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
• Ойбек ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмаси;
• Туркистон ва Кичик халқа йўли кесишмаси.
“Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси