Тошкентни ямаш учун 584 млрд кредит ажратилди

Жамият

image

Тошкентдаги ички йўллар ва объектларни таъмирлаш учун 584 млдр сўм фоизсиз кредит ажратилди. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади. 

Мазкур кредит маблағларининг 200 млрд сўми 2023 йилнинг IV чорагида, 384 млрд сўми 2024 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади. Пойтахтнинг туман ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатларини халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилиб, тасдиқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг