Тошкентлик тадбиркор оиласи билан ТАТУ ҳудудида митинг ўтказди
Жамият
−
06 Сентябрь 2019
10663Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудида канцелярия моллари билан савдо қилувчи тадбиркор А.Т.Абдувоҳидов ва унинг 5 нафар оила аъзолари митинг ўтказган. Бу ҳақда университет раҳбарияти маълум қилди, деб ёзмоқда “Спутник”.
Маълум бўлишича, тадбиркорга 2018 йилда ТАТУ йўлаклари ва ўтиш жойларида қоғоз ва турли канцелярия моллари билан савдо қилиш, нусха кўчириш ва шу каби ишлар билан шуғулланишга рухсат берилган. 2019 йилнинг июнида тадбиркорга университет ҳудудидан жой таклиф қилинган, аммо унга йўлакларда савдо қилиш маъқул келгани туфайли, у бу таклифни эътибордан четда қолдирган.
2018-2019 ўқув йилида университет раҳбарияти берилган таклифни рад этгани учун тадбиркор билан ижара шартномасини имзоламаган.
Шундан сўнг Абдувоҳидов ўз оила аъзолари билан университет ректори қабулхонасига рухсат этилмаган ҳолда “бостириб” кириб, у ерда тўполон кўтарган. Унинг фарзандлари мазкур жараённи қўл телефонлари орқали тасвирга туширган ва ижтимоий тармоқларга, қолаверса, халқаро оммавий ахборот воситаларига тарқатишларини айтишган.
Сўнгра улар университет биноси олдига чиқиб, плакатлар кўтариб “намойиш” уюштиришган ҳамда университет фаолиятига оид, яъни “ўқиш сифати паст” каби гапларни олийгоҳ ҳовлисида талабалар эътиборини тортадиган даражада баланд овозда бақириб айтган ва жамоат тартибини бузган.
Университет тадбиркор А.Т.Абдувоҳидовнинг ушбу хатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги тегишли қонунчилик нормаларига зид келади, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, тадбиркор А.Т.Абдувоҳидов ва унинг оила аъзолари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг раҳбарияти шаънига путур етказган, деб билади.
Университетда фаолият юритаётган ходимлар, талабалар ушбу “намойиш”ни кескин қораламоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси