Тошкентлик ота 360 миллион сўм алимент тўлади

Жамият

image

Ўз фарзандлариниг вояга етгунга қадар моддий таъминотини таъминлаб туриш ҳар бир ота-онанинг бурчидир. Оилавий ажрим юз берганда, таъминот алимент орқали амалга оширилади. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2016 йил 7 апрелдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Пўлатовдан ундирувчи Ф.Пўлатова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан то фарзандлари вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар ойда ½-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Ижро ҳаракатлари жараёнида Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 145-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли Қарори талабидан келиб чиқиб бўлимда қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилганда қарздор С.Пўлатовга алимент пулларини фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар тўлиқ тўлаш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Шунга кўра, қарздор С.Пўлатов ундирувчи Ф.Пўлатова билан келишиб, фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар жами 360 миллион сўм алимент пуллари ундирувчининг жорий йлининг 15 октябрдаги тилхатига асосан тўлиқ ундирилган ва ижро иши юритуви тамомланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкентлик ота 360 миллион сўм алимент

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар