Тошкентлик хонанда “Голос” иштирокчисига айланди (видео)
Маданият-санъат
−
14 Ноябрь 2021
17584Тошкентлик хонанда Александр Ли Россиянинг “Первый канал” (Биринчи канал)даги “Голос” (“Овоз”) мусиқий шоусининг биринчи босқичидан ўтди.
29 ёшли Александр қўшиқчи Slava Marlow’нинг “Ты горишь как огонь” (“Сен оловдек ёняпсан”) қўшиғини ижро қилган. Шоуда иштирок этаётган 4 ҳакамдан иккиси (Пелагея ва Леонид Агутин) тошкентлик хонанданинг ижросини маъқул деб топди ва у билан ишлаш истагини билдирди.
Ўз навбатида, Александр Лида танлаш имкони пайдо бўлди ва у Леонид Агутин билан ишламоқчилигини маълум қилди ҳамда унинг жамоасига қўшилди.
“Мен учун у афсонадир! (Агутин ҳақида). Ижродан олдин хавотирда эдим. Лекин [саҳнага] чиқишинг билан мусиқа янграшни бошлайди, сўнгра одатий муҳит пайдо бўлади ва ҳаммаси изига тушади”, дейди хонанда.
Унинг сўзларига кўра, у авваллари автомобиль ювиш шохобчасида ишлаган бўлса-да, ҳозир қўшиқчилик унинг ягона касбидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь