Тошкентлик эркак икки ҳафталик даволанишдан сўнг вафот этди

Жамият 9050
image

Коронавирусга чалинган пойтахтлик 48 яшар эркак олиб борилган муолажаларга қарамай, вафот этди. 

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х.М.  (эркак) 13 июль куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига оғир аҳволда ётқизилган. 

Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Беморда касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилик асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 2-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам кузатилган. 

ССВнинг қайд этишича, шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 3
Теглар
t
×