Тошкентга йўл олган Merсedes Benz'дан қалбаки дорилар топилди 

3-саҳифа

image

112,5 млн сўмлик қалбаки дори воситаларини Тошкентга "ўтказиш" мақсадида олиб келаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда "Мунтазам" ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.

"Фарғона-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган  Merсedes Benz русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар С.К. ва Х.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 112,5 млн сўмлик қалбаки дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

қалбаки дорилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар