Тошкентга олиб кетилаётган 830 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатилди

3-саҳифа

image

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 830 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 30 май куни соат 23:30 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt машинаси “Умакай” мунтазам йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилган.

Чироқчи туманида яшовчи Д.А. бошқарувида бўлган машина юкхонаси тегишли тартибда кўздан кечирилганда у ерда ветеринария маълумотномаси бўлмаган, келиб чиқиши номаълум 830 килограмм оғирликдаги гўшт борлиги аниқланган.

Мазкур гўшт вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига ветеренария маълумотларисиз 150 килограммга яқин мол гўштини олиб кираётган Cobalt автомобили тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг