Тошкентга киришга қўйилган тақиқ бекор қилиндими? ИИВ изоҳ берди
Жамият
−
28 Июнь 2021
17991Бугун, 28 июнь куни маҳаллий электрон оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарори бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Унда комиссия янги қарор қабул қилиши ҳақида айтилган.
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, махсус комиссиянинг Тошкентга кириш ва чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги қарори бекор қилинмаган.
“Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш бўйича расмий чекловлари билан боғлиқ ўзгаришлар фақатгина расмий манбалар орқали эълон қилинади. Расмий бўлмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича махсус комиссия қарорига ўзгартириш киритилмаган. Ҳозирда шаҳарга кириш нуқталарида тўсиқлар ўрнатилган.
ЙҲХББдаги манбамизнинг маълум қилишича, Республикаси махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш бўйича янги қарори қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси