Тошкентга энг кўп қайси вилоятликлар кўчиб келгани айтилди
Бу қизиқ
−
04 Март 2023
324762022 йилда Тошкент шаҳрига энг кўп Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан одамлар кўчиб келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган. Шулардан энг кўп Тошкент вилоятининг, энг кам эса Қорақалпоғистон Республикасининг одамлари пойтахтни танлаган.
2022 йилда Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони қуйидагича:
Тошкент вилояти – 18648 киши;
Қашқадарё вилояти – 5924 киши;
Самарқанд вилояти – 3486 киши;
Сурхондарё вилояти – 2853 киши;
Бухоро вилояти – 2777 киши;
Фарғона вилояти – 2181 киши;
Андижон вилояти – 1716 киши;
Хоразм вилояти – 1688 киши;
Навоий вилояти – 1529 киши;
Наманган вилояти – 1521 киши;
Жиззах вилояти – 1303 киши;
Сирдарё вилояти – 1074 киши;
Қорақалпоғистон – 989 киши.
LiveБарчаси