Тошкентга ҳужжатсиз киритилаётган 2,5 тоннадан ортиқ гўшт аниқланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган йўл-транспорт полиси постидаги тезкор тадбирда Самарқанд вилоятида яшовчи 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Isuzu” автомашинаси тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятидан Тошкентга келаётган “Isuzu” юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган 2590 килограмм ҳайвон гўштини ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб киришга уринилган.  

Ҳозирда маҳсулот Гулистон шаҳрида жойлашган корхоналардан бирининг омборига вақтинча жойлаштирилди. Автомобиль эса жарима майдончасига киритилди. 

“Ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази” мутахассислари томонидан лаборатория тадқиқоти учун гўшт намуналари олинди.

Айни вақтда, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг