Тошкентдан уй олмоқчи бўлган фуқарони чув туширишди

Жамият 1882
image

Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н. О. Тошкентдан уй сотиб олишни анчадан буён режалаштириб юрганди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Постда" нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, шундай кунларнинг бирида уйига меҳмон бўлиб келган сурхондарёлик Ф. Т. унга "маслаҳат" берди. Айни пайтда пойтахтнинг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уйлар қурилаётганини, агар рози бўлса, ўша уйлардан хонадон олиб беришини айтиб қолди.

Бу мезбоннинг кўнглидаги гаплар эди. Дарров рози бўлди. Меҳмоннинг гапларига ишониб, хонадон учун бошланғич тўлов сифатида 50 миллион сўмни унинг қўлига тутқазди.

Орадан кунлар, ойлар ўтди. Лекин ваъда қилинган уйдан дарак бўлмади. Алданганини билган Н. О. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Дастлабки суриштирувларда маълум бўлдики, Ф. Т. пулни аллақачон ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3
t
×
×