Тошкентдан учган самолёт Бишкекка қўнмасдан ортга қайтди
Жамият
−
09 Январь 2020 37563 1 дақиқа
Бугун, 9 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Бишкек йўналишидаги HY-779 рейси Қирғизистон пойтахтига қўнолмай, ортга қайтди.
Самолёт ноқулай об-ҳаво шароити сабаби кўриш даражаси паст бўлганидан Бишкек аэропортига қўна олмаган.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, самолёт Тошкентга қайтиб, ёқилғи захирасини тўлдириб, Бишкекка учиб кетди. Бу вақт оралиғида йўловчилар бортдан чиқарилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий маълумот бериб, ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсиз қўнишни амалга оширишнинг имкони бўлмагани учун ортга қайтилганини маълум қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь