Тошкентдан “Ташморe”гача BRT тизими йўлга қўйилади

Жамият 6683
image

Тошкент шаҳри-Нурафшон шаҳри-Тошкент денгизи” йўналишида автобусларни тезкор ҳаракатини (BRT тизими) ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг “Тошкент вилоятида жамоат транспорти (кейинги ўринларда BRT деб аталади) харакатини ҳалқаро тажрибаларни кенг қўллаган ҳолда янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Нурафшон шаҳридан Тошкентнинг Бектемир туманигача (4Р2 “Тошкент шаҳри – Нурафшон шаҳри – Тошкент денгизи”) автобусларнинг тезкор харакатини ташкил этиш, яъни “Bus rapid transit” тизимида (кейинги ўринларда - BRT тизими) жамоат транспортини ташкил этиш лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий бюджетдан 6,9 млрд. сўмга ажратиш белгиланган.

Лойиҳани “Architectc enginttrs planners advisors” МЧЖ амалга ошириши белгиланган.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, ушбу МЧЖ асосан қурилиш фаолияти билан шуғулланади. 3 млн сўм устав капиталига эга компания жорий йил апрель ойида рўйхатдан ўтказилган. МЧЖни туркиялик Савас Эрисен, (33,40 фоиз), Гоктуг Чиҳан Мазлум (33,30 фоиз) ва Шимсек Орхун (33,30 фоиз) таъсис қилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3
t
×