Тошкентдан Нью-Йоркка парвози чоғида йўловчи тўполон қилди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
6517Ҳаво транспорти дунёнинг нисбатан ёш ва оммабоп транспорт воситаларидан бири ҳисобланади. Узоғини яқин қилаётган йўловчилирнинг поезду машиналарда тўполон қилиши, ўзаро жанжалашиши ҳақида эшитганмиз ва баъзида кўрганмиз. Бироқ осмонда парвоз қилаётган самолётда тўпалон кўтариш борасида бир нарса дейиш қийин.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг хабар беришича, Нью-Йорк-Тошкент йўналиши қатнови билан парвоз қилган йўловчи самолёт бортида тўполон қилди.
Воқеа бугун, 21 октябрь куни Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича парвоз амалга оширган HY102 қатновини пойтахт аэропортида транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимлар кутиб олган.
Маст ҳолда бўлган 51 ёшли эркак самолёт бортида тўполон кўтариб, ўз жойини эгаллаш ҳақидаги танбеҳларга эътибор бермасдан, уни тинчлантирмоқчи бўлган борткузатувчиларни ва атрофда ўтирган йўловчиларни ҳақорат қилган.
У ўзининг ножўя ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигини, шу билан бирга барча йўловчилар ва экипажнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
"Қатнов йўловчилари экипажга ёрдам кўрсатдилар ва қоидабузарни ўриндиққа боғлаб қўйишга тўғри келди. Тошкент шаҳрига етиб келгандан сўнг авиатўполончи транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимларига топширилди", дейилади хабарда.
Uzbekistan Airways йўловчилардан "Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари" билан яна бир бор танишиб чиқишни ва уларга риоя қилишни сўраган.
"Қатнов йўловчиларидан ноқулайликлар учун узр сўраб, экипажга кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз",дея якунланган маълумот.
LiveБарчаси