Тошкентдан Хитойнинг Сиань шаҳрига авиарейс қўйилмоқда

Жамият

image

Бугун, 27 сентябрь куни Хитойнинг “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпанияси Сиань  Тошкент Сиань йўналиши бўйлаб Ўзбекистонга илк чартер рейсини амалга оширади.

2021 йилга келиб хорижий мамлакатларга чиқаётган хитойлик сайёҳларнинг сони 200 миллион кишига бориб етиши кутиляпти. Улар ўз сафарлари давомида сарфлайдиган маблағ миқдори эса 400 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Айнан ушбу жиҳатни инобатга олганда Сиань — Тошкент — Сиань рейсининг йўлга қўйилиши аҳамиятлидир. Ушбу йўналишда авиақатновларнинг йўлга қўйилишига Шэньси провинциясидаги сайёҳлик компаниялари ҳам катта қизиқиш билдираяпти.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорлик 1994 йилнинг 19 апрелда Тошкентда имзоланган ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим ҳамда икки давлат авиация ҳукуматлари даражасида имзоланган ўзаро англашув меморандумлари орқали тартибга солинади. Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “China Southern Airlines” авиакомпаниялари ўзаро икки томонлама келишувларда белгиланган Тошкент — Пекин ва Тошкент  Урумчи йўналишларида ҳафтасига икки маротаба доимий парвозларни амалга ошириб келмоқда. 

Икки томонлама келишувларга мувофиқ айни дамда Сиань шаҳри тасдиқланган компаниялар томонидан доимий парвозларни амалга ошириш манзили сифатида белгиланмаган. Ҳозирда икки давлат транспорт вазирликлари ва тегишли идоралари томонидан “Сиань — Тошкент — Сиань” чартер рейс парвозларини келгусида мунтазам равишда амалга оширишни ташкил этиш масаласи ҳал этилмоқда. Икки давлат ўртасидаги парвозлар частотасини ҳафтасига 15 тага етказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга Санья, Иу, Гуанжоу ва Шанхай шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри қатновларни ташкил этиш борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

“Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпанияси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз флотида 42 та авиалайнерга эга. Бугунги кунга қадар компания 200 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро йўналишларда юк ва йўловчи йўналишларини очган. 
Сиань Тошкент — Сиань йўналиши бўйлаб илк парвоз 173 кишини ўзида сиғдира олувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади. Рейснинг биринчи йўловчиси мазкур авиакомпания раҳбари Лю И бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкентдан авиа қатновлар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар