Тошкентдан Истанбулга учган самолёт мажбуран Трабзон аэропортига қўндирилди
Жамият 26 Май 08:58
17241
Кеча, 25 май куни Тошкент – Истанбул йўналишида парвоз қилган самолёт мажбуран Туркиянинг Трабзон аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ маълум қилди.
HY-273 Тошкент – Истанбул авиақатновини амалга оширувчи ҳаво кемаси жадвалга мувофиқ Тошкентдан парвозни бошлаган. Техник сабабларга кўра ҳаво кемасиТошкент вақти билан соат 21:10 да Трабзон аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.
Ўз навбатида, ушбу сабаб туфайли HY274/25МАЙ22 Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатнови вақти кечиктирилади (Истанбул маҳаллий вақти билан жадвалга мувофиқ 21:45 режалаштирилган парвоз).
Компания Истанбулдан Тошкентга йўловчиларни олиб кетиш учун резерв ҳаво кемасини юбориш масаласи ишлаб чиқилмоқда.