Тошкентдан Деҳлига барча парвозлар бекор қилинди
Жамият
−
17 Июнь 2021
8987“Uzbekistan Airways”AJ ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилаётган Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни эртага, 18 июндан бошлаб бекор қилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, рейслар Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан бекор қилинган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, йўловчилар бекор қилинган қатнов авичиптаси учун тўланган пул маблағларини қайтариб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича HY 421 рейси Ҳиндистон фуқаро авиация бошқармаси томонидан аввал берилган рухсатноманинг бекор қилиниши сабаб қолдирилганди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси