Тошкентдан $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яшириб Истанбулга олиб кетаётган қўшни давлат фуқароси ушланди

3-саҳифа

image

“Тошкент” халқаро аэропортида 27,3 минг АҚШ доллари ва 1,8 млн рублни тамаки қутиларига яшириб, Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган қўшни давлат фуқароси ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, Истанбулга парвози олдидан божхонадаги яшил йўлак орқали ҳаракатланган қўшни давлат фуқаросига тегишли юкнинг назорат-рентген ускунаси экранидаги тасвирлари шубҳали акс этган. Шундан сўнг, мазкур багажлар текшириб кўрилган. 

Аниқланишича, қўшни давлат фуқароси сумкаларда 27 300 АҚШ доллари ҳамда 1,8 млн рублни тамаки қутилари ичига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Тошкент” халқаро аэропортида 286 900 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ норин, кабоб, пахлава каби егуликлар орасига яшириб олиб чиқиб кетиш вақтида ушлаб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг