Тошкентдаги ер ости туннели ёпилди
Жамият
−
01 Декабрь 2022 6712 1 дақиқа
Тошкентда Шимолий темир йўл вокзали олдидаги ер ости туннели 15 декабргача ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 декабридан 15 декабрига қадар Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасининг Миробод тумани Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости туннелининг бир томони ёпилади.

Қайд этилишича, бунга сабаб ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари бўлган.
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь