Тошкентдаги яна бир мактабда анъанавий таълим тўхтатилди

Жамият 10114
image

Тошкент шаҳридаги яна бир мактабда анъанавий ўқув жараёни коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 17 сентябрдан бошлаб Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли мактабда анъанавий ўқув жараёни коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.

2020 йил 18 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасасидан қуйидаги 136 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда.

1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.

4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

7. Чилонзор туманидаги 66, 90, 168, 184, 195а, 200, 202, 217, 280-сонли мактаблар.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  

“Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.

Аввалроқ, Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактаблар ҳам масофавий таълим шаклига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
Теглар
t
×