Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпиляпти
Жамият
−
24 Июнь 2020 5385 1 дақиқа
Йўлсозлик ишлари олиб борилаётгани сабабли пойтахт Тошкентнинг Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли 24 июнь куни соат 20:00 дан 25 июнь соат 10:00 га қадар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 19 июнь кун куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми жорий йилнинг 5 июлигача ёпилди.
Live
Барчаси