Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
Жамият
−
20 Май 2021
5527Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 20 май куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели тумани 6-Наврўз кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари ёнғин содир бўлаётган жойга етиб бориб, бир неча дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этган.
Қайд этилишича, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари мутахассислар томонидан аниқланмоқда.
Ушбу ҳодисада жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.
LiveБарчаси