Тошкентдаги туманлардан бирида сув таъминоти икки кунга тўхтатилади

Жамият

image

Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги баъзи ҳудудларда икки кун давомида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги хабар берган.

Унга кўра, Нейрохирургия шифохонаси олдидаги Д-800 мм бўлган ичимлик суви тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади. 

Шу сабабли, 15 январь соат 10:00 дан 16 январь соат 20:00 гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви вақтинча тўхтатилади:

•    Наврўзобод маҳалласи “Қорасув” қароргоҳи

•    Нейрохирургия касалхонаси

•    Аҳмад Югнакий спорт мажмуаси

Геофизика шаҳарчасида:

•    Геофизика ташкилоти

•    15та кўп қаватли уйлар

•    20та ерли хонадонлар

•    3-маҳаллий қозонхона


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг