Тошкентдаги цехда портлаш юз берди
3-саҳифа
−
25 Май 2023
6474Бугун, 25 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган цехларнинг бирида портлаш содир бўлди ва оқибатда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25 май куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Миришкор” МФЙ Чирчиқ бўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлган. Ёнғин келиб чиқишига чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғимнинг ёрилиб кетиши туфайли портлаш бўлгани асосий сабаб дея кўрсатилган.
Ёнғинни ўчириш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 150 кв м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган. Айтилишича, ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси