Тошкентдаги ошхонада ёнғин содир бўлди

Жамият 2519
image

Тошкент шаҳри Яшнабод туманида жойлашган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 13 февраь куни соат 19:31 да  Яшнобод туманидаги Авиасозлар 3-тор кўчасида жойлашган овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 19:37 да етиб бориб, ёнғинни соат 20:07 да тўлиқ бартараф этган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Офат оқибатида бинонинг тахминан 200 квадрат метр майдони зарарланган бўлиб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчадан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.1
t
×