Тошкентдаги мактабда рўмолли қизлар дарсга киритилмагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Жамият 38719
image

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 168-мактабда рўмолли қизлар мактабга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, вазият юзасидан пойтахтнинг Чилонзор тумани халқ таълими бўлими махсус ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борганини маълум қилди.

Ўрганишлардан сўнг, маълум бўлганки, дастлабки дарс кунида ўнга яқин ўқувчи қиз мактабга рўмолда ўқишга келган. Қизлар ва уларнинг ота-оналарига мактаб маъмурияти томонидан кўча-кўйда фарзандлари рўмолда юришлари мумкинлиги, аммо дарс чоғида тўлиқ кийиниш тартиб-қоидаларига амал қилишлари лозимлиги тушунтирилган.

Бироқ, ижтимоий тармоқда қайд этилганидек, рўмолли қизларнинг дарсларга қўйилмаганлиги ҳақидаги маълумот ўз исботини топмаган.

“Ҳурматли ота-оналар аввал хабар қилганимиздек, уйдирма ва бўҳтон хабарлар тарқатишдан кўра, аниқ далилларга таянган ҳолда маълумот берсангиз айни муддао бўларди. Ростдан ҳам шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлган бўлсангиз нега чўчийсиз?! Сизнинг фарзандингиз қайси синфда ўқийди, исми-шарифи ким? Қачон мактабга киритилмади? Қолаверса, чоп этилган хабарда мактаб директори шахсиятига тегишингизни қандай оқлаш мумкин?! 

Эслатиб ўтамиз, умумтаълим муассасаларида Сизни ташвишлантираётган бирор ҳолатга дуч келсангиз бемалол Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин. 

Мабодо исми-шарифингизни ошкор этишни истамасангиз, марҳамат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Мурожаат учун телефонлар — 71 2370801, 71 2370893”, дейилади бошқама муносабатида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2123
Рейтинг: 3
Теглар
t
×