Тошкентдаги маҳаллада симёғочдан ўтган электр сими ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
15 Декабрь 2022
3759Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида электр узатиш ҳаво тармоғидаги кабель ёниб кетгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 15 декабрь куни Яккасарой тумани “Муқумий” кўчасидаги хонадонларни электр энергияси билан таъминловчи ҳаво электр узатиш тармоғида юклама ортиб кетган. Симларнинг қисқа туташуви эса ёнғинни келтириб чиқарган.
Қайд этилишича, республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши газ босимининг пасайишига сабаб бўлмоқда. Оқибатда электр энергиясига бўлган талаб ошиб, жойлардаги мавжуд паст кучланишли электр узатиш тармоқларида аварияли узилиш ҳолатлари юзага келмоқда.
“Айни вақтда, Яккасарой тумани элект тармоқлари корхонасининг тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан аварияни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, авария ҳолати бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь