Тошкентдаги кўчанинг бир қисми ҳаракат учун ёпилади
Жамият
−
10 Апрель 2021
3082Йўл таъмирлаш ишлари туфайли 14 апрель кунига қадар Зарқайнар кўчасининг Ўзбек Драма театридан Себзор кўчасигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳ кўчасига чиқувчи кўприк 20 апрелгача ҳаракатланиш учун ёпилиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси