Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинчалик ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасининг бир қисми ичимлик суви қувуридаги носозлик сабаб вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик туфайли мазкур кўчанинг Абдулла Қодирий ва Оққўрғон кўчалари оралиғидаги йўлнинг бир томони эртага, 23 август соат 06:00 га қадар вақтинча ёпилади.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани Асака ва Дархон кўчаларидаги улгуржи ва чакана истеъмолчилар эртага, 23 август соат 07:00 га қадар ичимлик суви тармоғидан узилади.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг