Тошкентдаги кўчалардан бири октябргача ёпилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020
8398Сергели туманида жойлашган Софдил кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Сергели аэропортигача бўлган қисми ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 2020 йилнинг 17 сентябридан 1 октябрь кунигача Сергели туманида жойлашган Софдил кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Сергели аэропортигача бўлган қисми ёпилади.
Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
LiveБарчаси