Тошкентдаги хужрада болаларни уриб, диний таълим бераётган шахс ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида А. исмли шахс хужра ташкил қилиб, болаларни ўқлов билан уриб, диний таълим бериб келган шахс ушланди. Ота-оналар болаларининг диний таълим олишлари учун 150-200 АҚШ долларидан бериб келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳари Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Терроризм-экстремизмга қарши кураш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда “Жанггоҳ” маҳалласида А. исмли шахс ўз хонадонида хужра ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бераётгани аниқланган.

Диний таълим беришга ҳеч қандай рухсати ва маълумоти бўлмаган ушбу фуқаро вояга етмаган болаларни таълим бериш жараёнида ўқлов билан уриб, турли даражада жароҳат етказиб келган. Ота-оналар болаларининг диний таълим олишлари учун 150-200 АҚШ долларидан бериб келган.

Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made